Линклар

Россия исёнчи ўлкалар мустақиллигини тан олди


Россия Грузиянинг икки айирмачи республикаси - Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди.

Бу ҳақда Россия президенти Дмитрий Медведев телевидение орқали чиқиши чоғида эълон қилди.

Куни-кеча Россия парламенти депутатлари Грузиянинг икки айирмачи республикаси мустақиллигини қўллаб-қувватловчи чақириқ билан мамлакат президенти Дмитрий Медведевга мурожаат қилганди.

Грузия томони Россия президенти қарорини кескин қоралади. АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франция ҳам Россиянинг қароридан ташвиш билдириб, Грузия яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG