Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:38

“Ўзбекистон қаҳрамонлари”: улар ҳақиқатан ҳам қаҳрамонми?


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:aPVjQlIsBNdcTM:http://www.uza.uz/ximages/news/20520_1_1.jpg “Ўзбекистон қаҳрамонлари” сафи яна 5 кишига кенгайди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 26 август куни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Унвонга сазовор бўлганлар орасида 2 деҳқон, 1 ишчи, 1 маориф ходими ҳамда 1 олим бор. 5 қаҳрамондан бири – аёл киши.

“Олтин Юлдуз” медали оладиганларни танлашда, таъбир жоиз бўлса, “жўғрофий адолат” ҳам сақланган: қаҳрамонларнинг бири Андижондан, иккинчиси Сурхондарёдан, яна бири Хоразмдан, тўртинчи қаҳрамон Навоийдан. Қорақалпоғистонликлар ҳам эсдан чиқмаган.

Хуллас, ҳар томонлама тўкис танлов.

Андижонлик фермер Сиёсатхон опанинг, сурхондарёлик фермер Исахон аканинг, хоразмлик коллеж директори Эгамберган аканинг, навоийлик цех бошлиғи Фарҳод аканинг ва айниқса, қорақалпоғистонлик олим Ғайратдин аканинг қаҳрамон эканига шубҳа қилишга мутлақо ҳеч қандай асосимиз йўқ. Боз устига, уларни унвон билан табрикламоқчимиз.

Лавҳамизда фақат уларнинг қаҳрамонлиги нимадан иборат эканини тушуниб олмоқчимиз, холос.

Тўғри, фармон муқаддимасида бу ҳақда айтилган:

“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқëсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари...”

Лекин бу умумий сўзлардир. Биз эса конкретликни истаяпмиз.

Масалан, фермерларнинг қаҳрамонлиги нимадан иборат?

“Билмадим, энди булар фермерларга қаҳрамонлик беришда нималарни инобатга олган. Мен шуни биламанки, давлат томонидан белгиланган пахта ва ғалла режасини юқори даражада бажаргани учун унга бу унвон берилган бўлиши мумкин.Аммо Жиззахда фермерлар ўртасида ҳокимиятдан норозилик тобора кучайиб боряпти”,- дейди жиззахлик фермер.

Норозилик масаласини бир четга қўйиб турайлик. Жиззахлик фермер қаҳрамон танлар экан, совет давридагидек ташвиқот-тарғиботни ўйлашади, деган фикрни айтди.

Советча қаҳрамон танлашни муҳожиратда яшаётган олим Абдулла Абдуқодир ўғли ёдимизга солди:

“Битта пахтакор 500 килогача пахта терди, деган одамлар бўлган. Бу ҳеч қачон бўлиши мумкин эмас. Ўшанга қўшиб ëзиб бошқаларга намуна қилиб кўрсатиб қўйиб уни қаҳрамон қилиб зўрлаб олиб чиқишлар бўларди. Унга ҳам фалончани танласакмикан, уни танласакмикан, буни танласакмикан, дейишарди. Аввал ўзлари танлаб олади ва шундан қаҳрамон қилади”,- дейди олим.

Коммунистлар қаҳрамон танлаш ишига синфийлик позициясидан туриб ёндашар эди, деб эслайди олим.

“Ўзбекистон қаҳрамонлари”нинг рўйхатига эътибор қилинса, синфийлик принципи эсдан чиқмаганини кўрасиз.

Қаҳрамон танлашда ишчи-деҳқон синфи ҳам, зиёлилар қатлами ҳам, аёллар ҳам эсдан чиқмаган.

Унвонга сазовор бўлганлар орасида 2 деҳқон, 1 ишчи, 1 маориф ходими ҳамда 1 олим бор.

5 қаҳрамондан бири – аёл киши.

Бу ҳолатни шарҳлар экан, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Муҳиддин Қурбонов мана бундай фикр билдирди:

“Қаҳрамон танлаш принципи одамнинг ғояси тушунчасига боғлиқ. Масалан, ҳозир демократик партия вакиллари собиқ коммунистлар. Улар бир думалаб демократ бўлди қолди. Лекин фикрлаш ҳалигача ўша-ўша. ХДПдагилар кетиб ўрнига бошқа авлод келмаса буларнинг фикри, дунëқараши ўзгармайди. Бу уларнинг миясига муҳрланган. Ўқиганимизда боғчадан “Ленин бобо - менинг бобом”, деб бошланарди. То ўлгунча Ленин бобо бўларди. Ҳозирги ëш авлод Лениннинг кимлигини билмайди”.

Мавзу юзасидан фикр билдирган яна бир суҳбатдошимиз, муҳожиратда яшаётган бирликчи Акбаржон Орипов 26 август куни президент томонидан қаҳрамон, деб тан олинганларнинг қаҳрамон эканига шубҳа қилмаган ҳолда, қаҳрамонлар рўйхатини яна бир қатлам вакили билан тўлдириш керак, деган фикрни билдирди.

“Менимча, энг асосий бу унвонга сазовор бўлиши керак бўлган одамлар, аввало, чет элларда мардикорлик қилаëтганлар. Улар Ўзбекистонга миллиардлаб доллар фойда келтиряпти”,- деди бирликчи.

“Боз устига, - дейди Акбаржон Орипов, - республиканинг фахрий унвонлари рўйхатига яна бир унвон – “Дунëда хизмат кўрсатган” ëки “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мардикор” деган унвонни қўшиш керак, албатта”.
XS
SM
MD
LG