Линклар

Косовода албанлар ва серблар ўртасида тўқнашув юз берди


Косовонинг Митровице шаҳрида этник албанлар ва серблар ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида тўрт киши тан жароҳати олди.

Косово полициясининг билдиришича, бир гуруҳ серблар ва этник албанлар даставвал бир-бирига тошлар улоқтирган, кейинроқ ўқ овозлари ҳам эшитилган. Маҳаллий полиция ва БМТ қўшинлари томонларни тинчлантиришга муваффақ бўлган.

Аҳолисининг кўп қисмини этник албанлар ташкил этувчи Косово 17 февраль куни Сербиядан мустақиллигини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG