Линклар

logo-print

Анбар вилояти назорати Ироқ кучларига топширилади


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари 1 сентябрь куни Анбар вилояти назоратини ҳукумат кучларига топширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Анбар вилояти полиция бошқармаси раҳбари генерал Ториқ ал-Дуламий маълум қилди. Унинг айтишича, вилоятда зўравонлик кўлами кескин камайгани боис шудай қарор қабул қилинган.

Анбар вилояти ҳукумат кучларига қарши кураш олиб бораётган жангариларнинг асосий таянч пункти ҳисобланар эди. Бироқ маҳаллий қабила етакчилари ҳукумат тарафига ўтгандан сўнг вилоятда содир этилаётган зўравонликлар кескин камайган.
XS
SM
MD
LG