Линклар

logo-print

Хитой Ироқда нефть қазиб олади


Хитой миллий нефть компанияси Ироқда нефть конларини ўзлаштириш ишларида иштирок этади.

Хабарларга кўра, бу борадаги шартнома Ироқ расмийларининг Хитойга қилган сафари чоғида имзоланган. Умумий қиймати уч миллиард долларни ташкил этган шартномага мувофиқ Хитой томони Ироқнинг Ал-Аҳдабдаги нефть конларини ўзлаштириш ва ривожлантиришга кўмаклашади.

Маълум бўлишича, Хитой томони 1997 йилда мазкур конда ишлар олиб бориш ҳуқуқини қўлган киритган, бироқ БМТ санкциялари жорий этилиши ва 2003 йилда Саддам Ҳусайннинг тахтдан ағдарилиши ортидан бу лойиҳа тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG