Линклар

Тожикистон шимолида икки милиция ходими отиб кетилди


Сўғд вилоятининг Исфара шаҳри ички ишлар бўлимининг икки зобити, катта лейтенант Фируз Олимов ва лейтенант Жамшид Аҳмедов Чоркўҳ қишлоғи марказида номаълум шахслар томонидан отиб кетилди.

Маълум бўлишича, милиция ходимлари уч номаълум шахсни тўхтатганида улардан бири ёнидан автомат чиқариб ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўқ узган. Айни пайтда врачлар милиционерлар ҳаётини сақлаб қолишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG