Линклар

Тожикистон Россияни қўллайди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ҳукумати халқаро ва минтақадаги масалаларда Россияни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бу ҳақда Тожикистон раҳбари Душанбеда Россия президенти Дмитрий Медведев билан ўтказган учрашувдан сўнг билдирди. Бироқ Имомали Раҳмон мавжуд муаммоларнинг музокаралар йўли билан ҳал этилиши энг афзал эканини таъкидлади.


Куни-кеча Тожикистон пойтахтида ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда ШҲТ аъзолари Жанубий Осетиядаги вазиятдан ташвиш билдириб, низолашувчи томонларни мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG