Линклар

logo-print

Эрон қўшимча центрифугаларни ишга туширади


Эрон ҳукумати Натанц шаҳридаги ядровий заводда уч мингга яқин қўшимча центрифугани ишга туширишни режалаштирмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алиризо шайх Аттор сўзларига кўра, Натанцдаги заводда тўрт мингта центрифуга аллақачон ишга туширилган.

Ўтган ойда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот шу пайтгача беш мингта центрифуга ишга туширилганини эълон қилган эди, бироқ Атом энергияси халқаро агентлиги Эрондаги центрифугалар уч минг атрофида эканини таъкидлаган эди.

Айни пайтда АҚШ ва Ғарб мамлакатлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан қўшимча жазо чоралари қўллаш масаласини муҳокама этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG