Линклар

Россия танқидларни қабул қилмади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Россиянинг икки исёнчи ўлка мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори юзасидан “катта еттиллик”ка аъзо давлатлар билдирган танқидлар ўринсиз ” эканини билдирди.

ТИВнинг таъкидича, “катта еттиллик” томонидан билдирилган муносабатлар Грузиянинг агрессив ҳаракатларини ёқлашга қаратилган.

Шунингдек, пайшанба куни Россия бош вазири Владимир Путин Грузиянинг Жанубий Осетиядаги ҳаракатлари ортида америкаликлар бўлганини иддао қилган эди. Оқ уй эса Владимир Путин иддаоларини кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG