Линклар

Караджич суд саволларига жавоб беришни истамади


Гаага халқаро трибунали босниялик серблар етакчиси Радован Караджичга нисбатан суд жараёнини давом эттирди.

Бу галги суд мажлисида Радован Караджич ўзига қўйилаётган барча айбловлар юзасидан берилган саволларга жавоб қайтаришдан бош тортди.

Суд қоидаларига қоидаларига кўра, жавоб қайтаришдан бош тортиш шахсга қўйилаётган айбловларни тан олмасликни англатади .


Радован Караджич 90-йиллар бошида 43 ой давомида Сараевони қамал қилиб, 12 минг киши ёстиғини қуритганликда ва 1995 йилда Сребреницада 8 минг мусулмонни қатлиом қилгани учун геноцидда айбланмоқда.

Радован Караджич июль ойида Сербияда ҳибсга олиниб, кейинроқ Гаага халқаро трибуналига топширилган эди.
XS
SM
MD
LG