Линклар

Маккейн ҳам ўзига ўринбосар топди


АҚШ оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Республикачилар партиясидан президентликка номзодликни қўлга киритган сенатор Жон Маккейн Аляска ҳокими Сара Пайлинни ўзига вице президент этиб танлаган.

Огайо шататида Маккейннинг ўз вице президенти номини эълон қилиши кутилмоқда.

Кейинги ҳафтада эса Жон Маккейн Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман тасдиқланади.
XS
SM
MD
LG