Линклар

logo-print

Президентлик сари йўл расман очилди


Сенатор Барак Обама Демократик партиясидан АҚШ президентлигига номзодликни расман қабул қилди.

Денвер шаҳрида ўтказилаётган съезднинг сўнгги кунида чиқиш қилган Барак Обама президент этиб сайлангудек бўлса, ўрта ҳол оилаларга кўмаклашишга ва АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди. Шунингдек, у республикачи Жон Маккейн сайловда ғалаба қозонса, бу президент Жорж Бушнинг учинчи муддати давом этишини англатишини таъкидлади.

“Бугун мен Америка фуқароларига, демократларга, республикачилару барча фуқароларга “бас” демоқчиман. Кейинги ҳафтада Миннесота штатида Жорж Буш ва Дик Чейнига икки муддатни тақдим этган партия халққа мурожаат этиб учинчи муддатга ҳам сайланишни илтимос қилади. Бироқ бундай бўлмаслиги учун сизлар билан бу ерга тўпландик. 4 ноябр куни барчамиз қатъиян “8 йил биз учун етарли”, дейишимиз шарт”,- деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG