Линклар

“Густав” довули Кубага яқинлашмоқда


“Густав” довули Кубага яқинлашиб келаётгани сабабли ҳукумат оролнинг ғарбий минтақасида яшовчи аҳолини хавфсиз жойларга кўчирмоқда.

Жума куни “Густав” Гаити ва Доминикан Республикаси ҳудудидан ўтган пайтда бир неча одам нобуд бўлди. Табиий офат пайтида шамол тезлиги соатига 120 километрни ташкил этди. Ҳозир довул Куба ва Мексика кўрфазидаги АҚШ ҳудудларига етиб бориши кутилмоқда. АҚШ ҳукумати келаси ҳафтада довулнинг Луизианага етиб келиши мумкинлигидан ташвиш билдирди. Уч йил олдин “Катрина” довули АҚШнинг гўзал Нью-Орлеан шаҳрини вайрон қилган эди.
XS
SM
MD
LG