Линклар

Италия Ливияга катта сармоя ётқизади


Италия келаси 25 йил давомида ўзининг собиқ мустамлакаси бўлган Ливияга беш миллиард доллар маблағ ётқизади.

Италия бош вазири Силвио Берлускони буни Ливиянинг Бенғози шаҳрида эълон қилди. 30 август куни Ливия раҳбари Муаммар Каддафийнинг С.Берлускони билан учрашиши режалаштирилган. Италия ўз сармоясини Ливиядаги инфратузилма тизими билан боғлиқ лойиҳаларга сарфлаши мўлжалланган. Бу ўзаро дўстлик ҳақида эришилган шартнома асосида амалга ошиши айтилмоқда. Ливия 1911 йилдан 1947 йилгача Италиянинг мустамлакаси бўлган.
XS
SM
MD
LG