Линклар

logo-print

Бошпанани ноқонуний топганлар уйларидан ҳайдалади


Ироқда мазҳаблараро тўқнашувлар бошланганидан кейин Бағдодда яшовчи аҳолининг бир қисми ўз уйларини ташлаб, бошқа жойларга қочқин бўлиб кетган эди.

Ироқ хавфсизлик кучлари келаси ҳафтадан бошлаб Бағдоддаги бўш қолган уйларни ноқонуний равишда эгаллаб олган одамларни у ердан ҳайдаб чиқара бошлайди. БМТ қочқинлар идораси раҳбари Даниэл Эндреснинг айтишича, тадбирдан мақсад қочқинларни ўз уйларига қайтаришдан иборат. Ироқ ҳарбийлари матбуот котиби генерал-майор Қосим Атта бошқа минтақалардан қочиб келиб Бағдоддаги уйларни эгаллаб олганлар якшанба кунига қадар ўзларига тегишли бўлмаган уйларни бўшатиши кераклигини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG