Линклар

Сватда яна тўқнашувлар юз берди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош вилоятида ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида яна тўқнашувлар содир бўлди.

Покистон армияси матбуот вакили майор Носир Алининг айтишича, ҳарбийлар ва жанговар самолётлар Сват водийсида амалга оширган рейд давомида 40 жангари ўлдирилган.

Сўнгги ҳафталар давомида Сват водийсида Покистон ҳарбийлари билан “Ал-Қоида” ва толибларга алоқадор жангарилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG