Линклар

Афғонистон озиқ-овқат тақчиллигига дуч келиши мумкин


Ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи “Oxfam” халқаро ташкилоти бу йил қиш фаслида Афғонистонда беш миллион одам озиқ-овқат тақчиллигига дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган ташкилот жорий йилги қурғоқчилик, озиқ-овқат нархлари ошгани ва Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашганини сабаб қилиб кўрсатди.

“Oxfam” раҳбарларидан бири Мат Валдман “Озод Афғонистон” радиосига берган интервьюсида донор давлатлар Афғонистон учун етарли миқдорда ёрдам маблағи ажратмаётганини билдирди.

“БМТ ва Афғонистон ҳукумати бирга донор давлатларга мурожаат қилиб, 404 миллион доллар ажратишни илтимос қилган. Аммо ҳозиргача сўралган маблағнинг 20 фоизидан кам қисми берилди, холос”, – деди Мат Валдман.
XS
SM
MD
LG