Линклар

logo-print

Россия Грузияга кўпроқ кузатувчи бўлишини истайди


Россия президенти Дмитрий Медведев Европа давлатлари ҳукуматларини Грузияга кўпроқ кузатувчи юборишга чақирди.

“Франс пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, Кремль баёнотида Д.Медведев хавфсизлик зонасига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кўпроқ кузатувчиларини юборишга ва Грузия ҳукумати хатти-ҳаракатини бетараф кузатишга чақирган. Шу ой бошида ЕХҲТ Грузияга ўзининг 100 нафар кузатувчисини жўнатишини билдирган эди.
Айни пайтда 30 август куни БМТ қочқинлар идораси вакили Мелита Сунйич Грузиядаги Россия ҳарбийлари грузин қочқинларининг ўз уйларига қайтишига тўсқинлик қилаётганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG