Линклар

logo-print

Грузия россияликларга виза беришни қатъийлаштирди


Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Россия фуқароларига виза бериш тартиби қатъийлаштирилишини эълон қилди.

Россия Грузиянинг айирмачи ўлкалари Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганидан кейин Тбилиси расмийлари шундай қарор қабул қилди. Ҳозирга қадар Россия фуқаролари Грузия ҳудудига кираётган пайтда чегарада виза олар эди. 8 сентябрдан бошлаб Россия фуқаролари визани фақат Грузия консулхонаси ва дипломатик идораларидан олиши керак бўлади. 29 август куни Грузия Москва билан дипломатик алоқаларни узаётганини маълум қилди. Бироқ Россия-Грузия ўртасида консуллик алоқалари сақланиб қолади.
XS
SM
MD
LG