Линклар

Зилзила ўн минглаб одамни бошпанасиз қолдирди


Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, мамлакатнинг Сичуан ва Юннан вилоятларида содир бўлган ер силкиниши оқибатида 25 киши нобуд бўлган, 100 мингдан зиёд уй бузилган.

Хитойнинг расмий “Синхуа” ахборот агентлиги зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6 баллдан салгина кўпроқ бўлганини маълум қилмоқда. Хитой ҳукумати шошилинч тарзда зилзиладан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатяпти.
XS
SM
MD
LG