Линклар

“Густав” Мексика кўрфазига яқинлашмоқда


АҚШ Фавқулодда вазиятлар агентлиги “Густав” довулининг душанба куни эрталаб Мексика кўрфазига етиб келиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Агентлик раҳбари Дэвид Полизон Нью-Орлеан шаҳри аҳолисини эвакуация қилиш учун етарли даражада транспорт воситалари ажратилганини маълум қилди.

Уч йил аввал айни минтақада “Катрина” довули сув тошқинига сабаб бўлганида Фавқулодда вазиятлар агентлиги табиий офатдан жабр кўрган одамларга етарли ёрдам кўрсатмаганликда айбланганди.

“Густав” довули соатига 230 километр тезликда Куба соҳилларидан ўтиб кетди. Ҳозирча Кариб ороллари минтақасида довул оқибатида 80 яқин одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG