Линклар

Толиблар Рамазон ойида ҳам тинчимайди


Покистондаги “Толибон” жангарилари Рамазон ойида адоватни тўхтатиш таклифига кўнмади.

Аввалроқ Покистон ҳукумати Рамазон ойи давомида мамлакат шимоли-ғарбида ҳарбий амалиётлар тўхталишини эълон қилган эди.

“Рейтер” ахборот агентлиги хабарига кўра, “Толибон” ҳаракатининг Сват водийсидаги матбуот вакили Муслим Хон Исломободнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини “кулгули”, деб атаган ва мужоҳидлар минтақада шариат қонуни жорий этилмагунча курашни давом эттиражагини маълум қилган.

Покистон ҳарбий манбалари шанба куни тарқатган хабарга кўра, мамлакат шимоли-ғарбида 24 соат давом этган ҳарбий амалиётлар давомида камида 40 жангари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG