Линклар

logo-print

Грузияда ЕИдан Россияга қарши бирга туришни сўрамоқда


Грузия ташқи ишлар вазири Ека Ткешелашвили Европа Иттифоқини Грузиянинг айрим минтақаларини босиб олган Россияга қарши биргаликда қарши туришга чақирди.

Истанбулда Туркия ташқи ишлар вазири Али Бобожон билан ўтказган сўзлашувидан сўнг Ека Ткешелашвили Москванинг экспансияга қаратилган сиёсати давом этар экан, Европа хавфсизлиги таҳдид остида қолаверишини таъкидлади.

Туркия ташқи ишлар вазири ўз мамлакати Грузиянинг ҳудудий дахлсизлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Жорий ой бошида Грузия ва Россия ўртасида можаро юзага келганда Туркия ҳукумати уни тинч йўл билан ҳал этиш учун воситачилик қилишга ҳаракат қилганди.
XS
SM
MD
LG