Линклар

logo-print

Браун Россия босими остида қолишни истамайди


Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар тубдан қайта кўриб чиқилишини таъкидлаган Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Ғарб давлатлари Россия босими остида қолмаслигини билдирди.

“Observer” газетасига берган интервьюсида у Россиянинг Грузияга нисбатан агрессиясига ишора қилиб: “Россия бизнинг ҳам бўғзимиздан олмаслигини учун Европа муқобил нефть ва газ захираларини топиши лозим”,- деди.

Г.Браун ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг душанба куни Брюсселда бўладиган анжумани давомида Россиядан Грузия ҳудудий дахлсизлигини тан олишни ва ўз қўшинларини можародан аввалги позицияларга қайтаришни талаб қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG