Линклар

logo-print

Ясуо Фукуда истеъфога чиқмоқда


Япония бош вазири Ясуо Фукуда мамлакатдаги сиёсий бўҳронга барҳам бериш мақсадида истеъфога чиқишини эълон қилди.

“Агар биз фуқаролар турмуш тарзини яхшилашни афзал кўрсак, бу ерда сиёсий бўшлиқ бўлмаслиги лозим. Бундай сиёсатни юрғизиш учун бизга янги жамоа керак. Ўз сиёсий режаларимизни тўсиқларсиз ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида бугун истеъфога чиқишимни эълон қиламан”,- деди бош вазир.

Бош вазирнинг истеъфога чиқиши Японияда парламент сайлови ўтказишни талаб қилмайди. Фукуда етакчилик қилган Либерал демократлар партияси ҳукмрон коалицияни сақлаб қолишни истаса, ўзига янги раҳбар танлаб, парламентнинг қуйи палатаси ишончига сазовар бўлиши лозим.
XS
SM
MD
LG