Линклар

Кобулда халқаро кучларга қарши намойиш бўлди


Сўнгги тўрт кун давомида Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида рўй берган тўқнашувларда икки юздан зиёд жангари йўқ қилинди.

Халқаро кучлар қўмондонлигининг билдиришича, жангарилар ҳукумат қўшинларига тинимсиз равишда ҳужум қилгандан сўнг уларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиш қарори қабул қилинган.

Кобулда эса ўнлаб фуқаро халқаро кучлар амалга оширган амалиёт чоғида тинч аҳоли вакиллари ҳам ўлдирилганини иддао қилиб, норозилик намойиши ўтказди.

Маҳаллий расмийларнинг таъкидича, халқаро кучларнинг пойтахтда ўтказган амалиёти чоғида уч киши, жумладан, иккита бола нобуд бўлган. Бироқ Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги бу маълумотларни тасдиқлашнинг имкони йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG