Линклар

logo-print

Анбар назорати ироқликларга топширилди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари Анбар вилояти назоратини ҳукумат кучларига топширди.

Мазкур воқеага бағишланган махсус тадбир вилоят маркази Рамади шаҳрида бўлиб ўтди.

Эндиликда АҚШ қўшинлари ўз базаларини вилоятдан олиб чиқади ҳамда маҳаллий расмийлар таклифи билан бу ердаги ҳарбий амалиётларда иштирок этади.

Ироқнинг Анбар вилояти ҳукумат кучларига қарши кураш олиб бораётган жангариларнинг таянч пункти ҳисобланар эди.

Анбар Ироқ ҳукумати қўшинлари назорати остига ўтган 11-вилоятдир.
XS
SM
MD
LG