Линклар

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга сафари бошланди


Икки кун давомида Россия бош вазири Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ҳамкасби Шавкат Мирзиеёв билан музокаралар ўтказади.

Хабарларга кўра, В.Путин Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаларда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар истиқболлари, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро майдондаги вазият, жумладан, Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигининг расмий Москва томонидан тан олиниши борасида фикр алмашади.
XS
SM
MD
LG