Линклар

logo-print

Лавров Туркияга келди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Грузия бўҳрони ва савдо борасидаги тортишув масалаларини муҳокама қилиш учун Туркияга келди.

Россия Туркиядан импорт қилинаётган маҳсулотлар назоратини кучайтиргани боис, Россия чегарасида Туркиянинг юзлаб юк машинаси навбат кутиб турибди. Анқара расмийлари бунга ёрдам юклари олиб келган АҚШ кемаларига Босфор бўғози орқали Грузияга ўтишга рухсат бергани учун Россиянинг Туркияга қарши кўрган жазо чораси сифатида қарамоқда. Шу боис, Туркия Россия қарорига жавоб чораси кўришга таҳдид қилган.

Сергей Лавров туркиялик ҳамкасби Али Бобожон билан музокара чоғида савдо масаласида Россия Туркияни камситиш ниятида эмаслигини айтган. Музокаралар кейин Али Бобожон муаммо ҳал этилишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG