Линклар

logo-print

Руслар туркман газини Ўзбекистон орқали олиб ўтади


Россия бош вазири Владимир Путин Ўзбекистон ва Россия туркман газини Ўзбекистон ҳудуди орқали Россияга экспорт қиладиган қувур қуриш тўғрисида келишувга эришганини эълон қилди.

Тошкентга амалий ташриф билан борган В.Путин Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан музокарадан кейин шуни маълум қилди.

В.Путин газ қувури лойиҳаси ҳақида бошқа маълумот бермади. Ислом Каримов Туркманистондан газ экспорт қилиш ҳажмини ошириш учун қўшимча қувур қуриш кераклигини айтди.

Шунингдек, В.Путин Москва Қора денгизда НАТОга қарашли ҳарбий кемалар кўпайганига васваса билан қарамаслигини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренконинг айтишича, ҳозир Қора денгизда АҚШнинг иккита, Польша, Испания ва Германиянинг биттадан кемалари бор.
XS
SM
MD
LG