Линклар

logo-print

ЕИ Москва билан музокараларни кечиктирди


Европа Иттифоқи раҳбарлари Москва билан янги ҳамкорлик ҳақидаги музокараларни кечиктиришга қарор қилди. Россия расмийлари эса Европа Иттифоқи қарори хусусида “афсусланиш” билдирди.

Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко: “Биз ЕИнинг янги ҳамкорлик ҳақидаги музокараларни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан афсусланамиз. Ҳолбуки, сўнгги икки йил давомида келишувга эришиш йўлида сунъий тўсиқлар қўйилишига Москва кўникиб қолган. Биз бу шартнома имзоланишидан худди ЕИ каби манфаатдормиз”, – деди Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Европа раҳбарларининг Брюсселдаги учрашувида Россия Грузия ҳудудига бостириб кирган ўз қўшинларини қуролли можаро бошлангунча бўлган позицияга қайтармагунча музокара бошламаслик ҳақида келишиб олди. Айни пайтда Европа раҳбарлари Россия ҳукумати Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганини қоралади. Грузия ва АҚШ ЕИ раҳбарлари қабул қилган қарорни олқишлади. Ҳозир Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Николя Саркози Кремл раҳбарлари билан сўзлашув олиб бориш мақсадида душанба куни Москвага боришни режалаганини айтди.
XS
SM
MD
LG