Линклар

logo-print

Покистон хорижий ҳарбийлар ҳаракатини қоралади


Покистон ҳукумати хорижлик ҳарбийларнинг Афғонистон чегарасидан ўтиб мамлакат ҳудудида ўтказган амалиётларини кескин қоралади.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, Жанубий Вазиристонда амалга оширилган бу амалиётда тинч аҳоли вакилларидан камида 20 киши нобуд бўлган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги бу амалиётларни мамлакат ички ишларига аралашиш, дея таърифлаб, бундай ҳужумлар терроризмга қарши биргаликда олиб борилаётган ҳаракатларга путур етказишини таъкидлади.

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги бу воқеа борасида маълумотга эга эмаслигини маълум қилган бўлса, АҚШ ҳарбийлари баёнот беришдан бош тортди.

Шунингдек, Покистон расмийлари Свот водийсида амалга оширилган амалиётлар чоғида камида 25 жангари ўлдирилганини билдирди.

Маълум бўлишича, ҳукумат кучлари “Толибон” ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган маҳаллий диний уламо Мавлоно Фазлуллоҳ қароргоҳини нишонга олган. Мавлоно Фазлуллоҳ тарафдорлари 2007 йилдан буён ҳукумат кучларига қарши кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG