Линклар

Тбилиси Медведевдан яна бир бор хафа бўлди


Расмий Тбилиси Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Грузия раҳбари Михаил Саакашвилини “сиёсий мурда”, деб таърифлашига кескин эътироз билдирди.

2 сентябрь куни Дмитрий Медведев телевидениега берган интервьюси чоғида: “...Грузия раҳбариятига келсак, бу режим биз учун банкротга учради. Президент Саакашвили биз учун мавжуд эмас. У сиёсий мурдадир”,- деганди.

Грузия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси Александр Ломалия эса Россия раҳбарининг бу баёнотини мутлоқ қабул қилиб бўлмас, дея таърифлади.

Дмитрий Медведев, шунингдек, ўз чиқишида АҚШни Грузиянинг Жанубий Осетиядаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганликда айблади.
XS
SM
MD
LG