Линклар

Юшченко парламенти тарқатиб юбориши ҳам мумкин


Украина президенти Виктор Юшченко мамлакат парламентини тарқатиб юборишга таҳдид қилмоқда.

Бундан бироз аввал В.Юшченко етакчилигидаги партия Юлия Тимошенко блоки билан ташкил этган ҳукмрон коалициядан чиқишини эълон қилган эди.
Телевидение орқали чиқиш қилган Украина раҳбари келаси 30 кун ичида янги коалиция ташкил этилмаса, парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

Шунингдек, Украина раҳбари парламентда давлат тўнтариши амалга ошириш ҳаракатлари бошлаб юборилганини билдирди.

“Кеча парламентда сиёсий ва конституциявий давлат тўнтариши бошланди. Чунки Украина ва ҳукуматга қарши қарор қабул қилинган эди. Юлия Тимошенко блоки ва коммунистлар конституцияга зид бўлган қонунни қабул қилди”,- деди Виктор Юшченко.

Украина раҳбари парламент томонидан қабул қилган бундай қарорларга вето қўйишини маълум қилди.

Сешанба куни Украина парламенти президент ваколатларини чекловчи бир нечта қонун қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG