Линклар

logo-print

Покистон бош вазирига суиқасд қилишга ҳаракат бўлди


Покистон расмийларининг билдиришича, Юсуф Ризо Ғилонийнинг машинаси пойтахт яқинида ўққа тутилган. Даставвал ҳукумат расмийлари бу воқеа рўй берган пайт бош вазир машинада бўлганини билдирган эди. Бироқ кейинроқ Юсуф Ризо Ғилоний ҳужум содир этилган маҳал машинада бўлмагани хабар қилинди.

Юсуф Ризо Ғилоний мамлакатдаги парламент сайловида ғалаба қозонган Покистон халқ партияси етакчиларидан биридир. Бу партиянинг яна бир етакчиси Асиф Али Зардорий шанба кунга режалаштирилган президент сайловига ўз номзодини қўйган эди.
XS
SM
MD
LG