Линклар

logo-print

Тожикистонга берилаётган газ ҳажми қисқарди


Ўзбекистон Тожикистонга етказиб берилаётган табиий газ ҳажмини 50 фоиз қисқартирди.

“Тожикгаз” давлат унитар корхонаси раиси Фатҳиддин Муҳсиддиновнинг билдиришича, Тожикистоннинг Ўзбекистон олдидаги 5 миллион долларлик қарзи табиий газ ҳажми қисқартирилишига сабаб бўлган.

“Ўзбек газининг етказиб бериши қисқартирилишида ҳеч қандай сиёсий омиллар йўқ. Айни пайтда Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон олдидаги қарзини узиш чораларини кўрмоқда”,- деди у.

Ҳозир вақтда Тожикистон Ўзбекистондан соатига 20 минг куб метр табиий газ қабул қилиб олаётир.
XS
SM
MD
LG