Линклар

logo-print

Афғонлар айбдорлар жазоланишини талаб қилди


Юзлаб афғон АҚШ ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинган қишлоқ яқинида тўпланиб, ҳукуматни тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишига айбдор шахсларни жазолашга чақирди.

Расмийларнинг билдиришича, 22 август куни Ҳирот вилоятининг Шинданд туманида амалга оширилган ҳарбий амалётда 90га яқин фуқаро, жумладан, аёллар ва боллар нобуд бўлган.

Мамлакат президенти Ҳомид Карзай нобуд бўлган фуқароларнинг оила-аъзолари билан учрашди.

АҚШ ҳарбийлари эса бу амалиётда 30дан зиёд жангари ва тинч аҳоли вакилларидан камида етти киши нобуд бўлганини таъкидламоқда. Айни пайтда америкалик ҳарбийлар мазкур ҳолат юзасидан БМТ ва Афғонистон ҳукумати вакиллари билан биргаликда текширув ўтказишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG