Линклар

Украинада ҳукмрон коалиция парчаланди


Украина президенти Виктор Юшченко тарафдорлари бош вазир Юлия Тимошенко блоки билан ташкил этилган ҳукмрон коалициядан чиқишини расман эълон қилди.

Виктор Юшченко етакчилигидаги “Бизнинг Украина” фракциясининг бу қароридан сўнг келаси 30 кун ичида янги коалиция ташкил этилиши даркор ёки мамлакатда янги парламент сайлови эълон қилиниши мумкин.

Бундан икки кун аввал Юлия Тимошенко блоки президент ваколатларини чеклаш мақсадида парламентда мухолифатчилар билан бирлашиб, бир қатор қонунлар қабул қилган эди. Бироқ мамлакат президенти Виктор Юшченко бу қарорларни қонунга зид, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG