Линклар

Маккейн президентликка номзодликка рози бўлди


Сенатор Жон Маккейн Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш таклифини қабул қилди.

Республикачилар қурултойининг сўнгги кунида чиқиш қилган Жон Маккейн президент этиб сайлангудек бўлса, катта ислоҳотлар амалга ошириб, мамлакатнинг ҳозирги муаммоларини келажак авлодларга қолдирмасликка ваъда берди.

Ташқи сиёсатга тўхталган Маккейн бундан буён ҳам Россия билан яхши алоқаларни сақлаб қолишига ишора қилди.

Жон Маккейн вице-президент лавозимига Аляска штати ҳокими Сара Пайлин номзодини тақдим этган эди.
XS
SM
MD
LG