Линклар

Ҳаво зарбасидан камида уч киши ўлди


Покистон шимоли-ғарбида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида камида уч киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг таъкидича, бу ҳаво зарбаси АҚШга тегишли учувчисиз бошқарилаётган самолёт ёрдамида амалга оширилган. Мазкур воқеадан икки кун аввал ҳам халқаро кучлар Афғонистон ҳудудидан Жанубий Вазиристонга ўтиб амалиётлар ўтказган эди. Бу амалиётларда камида 15 киши нобуд бўлган эди.

Покистон ҳукумати хорижлик ҳарбийларнинг бундай ҳаракатларига кескин эътироз билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG