Линклар

logo-print

АҚШнинг Грузияни қўллаши Россияга ёқмаяпти


Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Андрей Нестеринко “АҚШ ҳукуматининг Грузияга қилаётган ёрдами бу давлатни янада агрессив манманликка рағбатлантираётгани”ни билдирди.

“Расмий Вашингтон яна бир бор Грузия режимини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу каби баёнотлар президент Михаил Саакашвилининг режими жазоланмаслиги мумкинлиги борасида мавжуд фикрларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилади”,- деди Андрей Нестеренко.

Россия расмийсининг бу баёноти АҚШ вице президенти Дик Чейнининг Украина сафарига тўғри келди. Украинага келишдан аввал Дик Чейни Тбилисида бўлиб, Грузия президенти М.Саакашвили билан музокаралар ўтказган эди. Музокаралардан сўнг Дик Чейни Россиянинг Грузиядаги ҳарбий ҳаракатларини кескин танқид қилиб, расмий Вашингтон Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш уринишларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шунингдек, АҚШнинг яна бир ҳарбий кемаси Грузиянинг Поти шаҳрига инсонпарварлик ёрдами келтирди.

Айни пайтда Дик Чейнининг Киевга сафари давом этмоқда.

Хабарларга кўра, Дик Чейни бош вазир Юлия Тимошенко ва президент Виктор Юшченко билан музокаралар ўтказган. Бу учрашувдан сўнг эса Дик Чейни расмий Вашингтон Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG