Линклар

Эрон президенти хитойлик ҳамкасби билан учрашди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Пекинда Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан музокаралар ўтказди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган бу музокаралардан аввал Эрон раҳбари икки давлат ўртасидаги алоқаларга ижобий баҳо берди. Хитой раҳбари эса май ойида мамлакатда рўй берган зилзила оқибатларини бартараф этишда Эрон томонидан кўрсатилган ёрдам учун Маҳмуд Аҳмадийнажотга ташаккур изҳор қилган.

Хитой ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари билан биргаликда Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG