Линклар

Ҳилл яна КХДР ядровий дастурини муҳокама қилди


АҚШнинг КХДР ядровий дастури бўйича музокарачиси Кристофер Ҳилл Пекинда хитойлик ҳамкасби ва Россиянинг Хитойдаги элчиси билан учрашиб, Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

Ўтган ҳафтада Шимолий Корея ҳукумати олти томонлама музокаралардан сўнг ядровий дастурни тўхтатишга оид ўз зиммасига олган мажбуриятлардан воз кечганини эълон қилган эди.

Расмий Пхеньян фикрича, олти томонлама музокаралардан сўнг эришилган келишувга зид равишда АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяни ҳануз терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан ўчирмаган.
XS
SM
MD
LG