Линклар

logo-print

Туркия президенти Ереванга келди


Туркия президенти Абдулла Гул расмий Ереван билан алоқаларни яхшилаш мақсадида Арманистонга сафар қилди.

Бу Арманистон 1991 йилда ўз мустақиллигига эришгандан буён Туркия раҳбари томонидан мазкур давлатга амалга ошираётган илк сафардир.

Туркия билан Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган эмас. Арманистон бир ярим миллион армани Усмонли империяси даврида геноцид қурбони бўлганини таъкидласа, Туркия томони даъвони рад этиб келмоқда.

Шунингдек, 1993 йилда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Тоғли Қорабоғ устидан бошланган урушдан сўнг Туркия Арманистон билан чегараларини ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG