Линклар

Покистон асосий ёнилғи йўлларини ёпиб қўйди


АҚШ қўшинларининг Покистон ҳудудида ҳарбий амалиёт ўтказганига норозилик тариқасида расмий Исломобод Афғонистондаги халқаро кучларга ёнилғи маҳсулотлари етказиб берилаётган асосий йўллардан бирини ёпиб қўйди.

Жорий ҳафта бошида АҚШ ҳарбийлари Покистон ҳудудида бир нечта амалиёт ўтказган эди. Расмийларнинг билдиришича, бу амалиётларда 20дан зиёд фуқаро, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлган.

Покистон мудофаа вазири Чаудри Аҳмад Мухторнинг айтишича, ёнилғи етказилаётган йўллардан бири мазкур масала расмий Исломобод учун ўта жиддий эканини намойиш этиш мақсадида ёпиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG