Линклар

Афғонистон шарқида 10 жангари ўлдирилди


Афғонистон ва халқаро коалиция қўшинлари мамлакат шарқида жангарилар жойлашган нуқталарда ўтказган ҳужумлар чоғида 10 жангари ўлдирилди.

АҚШ бошчилигидаги коалиция қўшинлари қўмондонлиги берган яна бир баёнотга кўра, шанба кунги амалиётлар чоғида уч жангари қўлга олинган. Амалиёт Хост вилоятидаги толибларнинг “ҳаққонийлар гуруҳи” позициясига қарши амалга оширилди. Бу гуруҳ толиблар етакчиси мулла Муҳаммад Умарнинг яқин сафдоши бўлган Жалолиддин Ҳаққонийнинг издошлари гуруҳидир.
XS
SM
MD
LG