Линклар

Россия яна бир айирмачи билан ҳарбий ҳамкорлик қилади


Грузиянинг яна бир айирмачи ўлкаси бўлган Абхазия етакчиси Сергей Багапш Россия билан ҳарбий ҳамкорлик чораларини кўраётганини маълум қилди. Москвада сўзлаган Сергей Багапш шундай мазмундаги келишув кейинги бир неча кун ичида имзоланишини маълум қилди.

“Биз Россия Фдереациясидан ҳарбийларини бизнинг ҳудудда қолдириш ва бу ерга қўшимча ҳарбий жойлаштиришни сўраймиз ҳамда бунга қатъий равишда ундаймиз. Рус қўшинлари Гудаутида, Очамчирда ҳамда буфер зона яқинида жойлашади. Абхазиянинг ташқи давлатлар билан чегараларини эса ўзимиз назорат қиламиз ва қўриқлаймиз. Худди шундай, Россиядан денгиз қўшинларини ҳам Абхазиянинг сувли ҳудудларида қолдиришини сўраймиз”,- деди айирмачи Сергей Багапш.
XS
SM
MD
LG