Линклар

logo-print

Зардорийнинг ғалабаси байрам қилиняпти


Покистонда Осиф Али Зардорийнинг президент сайловида ғалаба қозонгани кенг нишонланмоқда.

Зардорийни қасамёдга келтириш маросими келгуси ҳафтанинг бошларида бўлиб ўтади. Афғонистон томони берган маълумотга кўра эса Зардорий афғон президенти Ҳамид Карзайни бу маросимга таклиф қилган.

Шанба куни ўтган сайловда Осиф Али Зардорий 702 овоздан 481 тасини олди.. Сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг матбуотга гапирган Зардорий унинг ҳокимияти Покистоннинг собиқ бош вазири, марҳума рафиқаси Беназир Бҳутто шаъни ҳимояси учун тўлақонли демократия ўрнатиш йўлида курашиши ҳақида баёнот берди.

Буюк Британия ва АҚШ ҳукуматлари янги президент билан ҳамкорлик қилиш, хусусан, террорга қарши кураш ва иқтисодий барқарорлик соҳаларида яқин алоқалар ўрнатиш ниятини билдирди.

Осиф Али Зардорий ўтган ойда парламент импичменти хавфи остида истеъфо берган собиқ президент Парвез Мушарраф ўрнини эгалламоқда.
XS
SM
MD
LG