Линклар

Жалол Талабоний Оқ уйда Жорж Буш билан учрашади


Хабарларга кўра, Ироқдаги хавфсизлик масаласи Ироқ ва АҚШ президентлари учрашувининг диққат марказида бўлади.

Куни-кеча Жорж Буш Ироқдаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартириш ва Афғонистонга қўшимча қўшин юборишга оид режани эълон қилган эди. Маълум бўлишича, расмий Вашингтон 2009 йилнинг февраль ойига қадар саккиз минг ҳарбийни ўз ватанига қайтаришни режалаштирган.

АҚШ ҳукумати расмийларидан бири бундан буён ҳам Ироқдаги вазият барқарорлигича қолаверса, бошқа давлатлар ҳам бу ердаги ҳарбийларини ортга қайтара бошлаши мумкинлигига ишора қилди.
XS
SM
MD
LG