Линклар

logo-print

Али Бобожон ҳамкасблари билан учрашади


Туркия ташқи ишлар вазири Али Бобожон ўзаро муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Арманистон ва озарбойжонлик ҳамкасблари билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ташқи ишлар вазирлари учрашувини ташкил этиш ғояси ўтган ҳафтада Туркия президентининг Арманистонга қилган илк сафари чоғида пайдо бўлган.

Маълум бўлишича, Туркия ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари жорий ой якунида Нью-Йоркда иш бошлаётган БМТ Бош Ассамблеяси чоғида учрашишга келишиб олган.

Туркия ташқи ишлар вазирининг таъкидича, Озарбойжон ташқи ишлар вазири ҳам бу учрашувда иштирок этиши мумкин.

Айни пайтда Арманистон энергетика вазири Армен Молсисян расмий Ереван Анқара билан энергетика соҳасида ҳамкорликка оид шартнома имзолаганини маълум қилди.

А.Молсисяннинг таъкидича, шартномага мувофиқ Арманистон 2009 йил бошидан Туркиянинг шарқий қисмига электр қуввати етказиб беради.
XS
SM
MD
LG